Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси «Марказий Осиё + Япония» диалогининг ташқи ишлар вазирлари доирасидаги V кенгашида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТIV расмий сайти хабар берди.
Кенгаш 2014 йил 16 июль куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтади.
Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Япониянинг ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари учрашувининг кун тартибида турли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш, халқаро ва минтақавий муаммолар бўйича фикр алмашиш кўзда тутилган.
Изоҳ (0)