Шимолий Корея бараварига ўқ отиш реактив қурилмаси орқали Япон денгизи томонга 100 га яқин ракеталар билан ҳужум қилди. Бу ҳақда Киодо агентлигига таяниб, ИТАР-ТАСС хабар берди.
Агентлик маълумотига кўра, ҳужум КХДРнинг шарқий қирғоқларидан амалга оширилган. Барча ракеталар мамлакатнинг сув ҳудудига, Жанубий Корея назорат зонасидан ажратиб турувчи чегарага келиб тушди.
Аввал хабар берилганидек, сўнгги вақтларда Шимолий Корея Япон денгизига қарата бир нечта кичик масофали баллистик ракеталарни учирмоқда. Хусусан, 9 ва 13 июль кунлари шундай ракеталар билан ҳужум уюштирилган эди.
КХДР бу ҳужумларни АҚШ ва Жанубий Кореянинг келаси ой бошланадиган ҳарбий машғулотларига қарши туриш чораси сифатида амалга оширмоқда.
Машғулотлар олиб бориш учун 11 июль куни Корея Республикасининг Пусан портига «Жорж Вашингтон» номли атом авианосеци (самолётлар учиши ва қўнишига мўлжалланган ҳарбий кема) кириб келди.
Изоҳ (0)