Ўзбекистонлик теннисчи Сабина Шарипова Таиланднинг Бангкок шаҳрида якунига етган ITF тоифасига кирувчи, мукofот жамғармаси ўн минг АҚШ долларидан иборат турнирнинг вице-чемпионига айланди, деб ёзади «Olamsport».
Турнирда тўртинчи рақам остида ҳаракат қилган Сабина ҳал қилувчи финал баҳсида хитойлик Яфан Вонг билан ҳисоб-китоб қилди.
Мусобақада учинчи рақам остида таснифланган хитойлик теннисчи якунда 6:3, 6:2 ҳисобида ғалаба қозониб, бош мукofот соҳибасига айланди.
Таъкидлаш жоиз, Вонг дунё рейтингида 379-ўринни эгаллаб турган бўлса, Шарипова 394-поғонадан жой олган.
Изоҳ (0)