Туркия ташқи ишлар вазири Аҳмет Давутўғлу Туркиянинг денгиз портларидан Ўзбекистон ҳам фойдаланиши мумкинлиги ҳақида баёнот берди, деб хабар беради UzDaily.
Аҳмет Давутўғлу Ўзбекистоннинг денгизга чиқиш имконияти йўқлигини ёдга олиб, Туркиянинг барча портлари Ўзбекистоннинг ҳам портлари эканини айтди. Шунингдек, у Хитойдан Ўзбекистон орқали Туркияга борувчи темирйўл қуриш лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилаётгани ҳақида хабар берди.
Мазкур темирйўл қурилиши биланоқ Ўзбекистон Туркиянинг барча портларига чиқиш имконига эга бўлишини алоҳида таъкидлади. «Буюк ипак йўлини тиклаймиз», – деб қўшимча қилди Туркия Ташқи ишлар вазири.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 10 июль куни Оқсаройда Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Аҳмет Давутўғлуни қабул қилган эди.
Изоҳ (0)