Ҳиндистоннинг Ню-Деҳли шаҳридаги беш юлдузли меҳмонхона ходими 300 минг доллардан қиммат турувчи Lamborghini Gallardo автомобилини бетонга бориб урди. Бу ҳақда RT телеканали хабар берди.
Маҳаллий ОАВларида автомобиль мумбайлик тадбиркорга тегишли экани айтилмоқда.
Кузатув камераларидан аниқланишича, тадбиркор меҳмонхонанинг машиналарни жойлаштирувчи ходимига автомобильни тўхташ жойига олиб бориши учун калитни берган.
Спорт автомобили тўсатдан катта тезликда қўзғалган. Атрofдагиларга зарар етказмаслик учун машинани четга олган ҳайдовчи аввал ҳовлидаги бир машинага, сўнг бетонга бориб урилган.
Ҳодиса содир бўлган Le Meridien меҳмонхонаси ахборот котибасининг айтишича, автомобилларни тўхташ жойига олиб борувчи ходим бу ерда 10 йилдан буён ишлайди. У қаттиқ ёмғирдан сўнг сирпанчиқ бўлиб қолган йўлда бошқарувни қўлдан чиқарган бўлиши мумкин, дея тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)