Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов Twitter микроблоглар сервисида уни қўллаб-қувватлаган фойдаланувчиларга миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда Std.uz интернет-нашри бош муҳаррири Олимхўжа Бўронов ўз твиттерида маълум қилди, деб хабар берди «Кун».
Олимхўжа Бўроновнинг ёзишича, Равшан Эрматов ўтказилган акция борасида шундай деган: «Твиттерни яхши тушунмасам ҳам, барчага эътибор ва қўллаб-қувватлаш [uchun] раҳмат!».
Twitter микроблоглар хизматининг ўзбекистонлик фойдаланувчилари 11 июль, жума куни ФИФА рефериси Равшан Эрматовни қўллаб-қувватлашга бағишланган #IrmatovBest ҳештегини жаҳон трендига олиб чиқишди.
Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов Бразилияда якунига етаётган футбол бўйича ЖЧ — 2014 финал учрашувини бошқариш учун асосий даъвогар бўлиб турибди. ФИФА Германия ва Аргентина ўртасидаги финал ўйини ҳаками номини 12 июлга ўтар кечаси эълон қилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)