Рамазон ойида имом-хатиблар ташаббуси билан масжидлар ва саховатпеша инсонлар кўмагида аҳолининг моддий ёрдамга муҳтож қатламлари, боқувчисини йўқотган кишилар ва ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олинмоқда, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг расмий сайти.
Шу кунгача «Меҳрибонлик», «Мурувват» ва «Саховат» уйларига 11 миллион 494 минг сўмлик, иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийларига 2 миллион 335 минг сўмлик, аҳолининг моддий ёрдамга муҳтож қатламларига 46 миллион 282 минг сўмлик ва жами 60 миллион 111 минг сўмлик хайрия уюштирилди.
Изоҳ (0)