Жорий йилнинг март ойида хитойлик хакерлар АҚШнинг ўн минглаб ходимига оид маълумотлар сақланаётган бир неча давлат органлари тармоғини бузган, деб хабар берди «РИА Новости» New York Times газетасида бугун чоп этилган мақолага асосланиб.
Хакерлар АҚШнинг Кадрлар хизмати бошқармасига ҳужум уюштириб, махфий маълумот олиш учун давлат органларига мурожаат қилган мансабдор шахсларга оид ахборотни қўлга киритишга муваффақ бўлди. Ҳужум ҳақида маълум бўлиши биланоқ тармоқ билан шуғулланувчи ходимлар файлларга кириш йўлини беркитиб қўйди.
Хакерлар қанча ҳажмда ва қандай маълумотга эга бўлганликлари аниқланмади. Американинг махсус хизмат ходимлари мазкур ҳужум Хитой ҳудудидан уюштирилганини аниқлади, бироқ у Пекин буйруғи билан амалга оширилганми, йўқми ҳозирча номаълум.
Бундан аввалроқ АҚШнинг Crowdstrike номли киберҳимоя билан шуғулланувчи компанияси Хитой Халқ озодлик армиясининг Шанхайдаги ҳарбий қисмини 2007 йилдан буён АҚШ Мудофаа вазирлиги муассасаларига хакерлик ҳужумини амалга оширганликда айблаган. 2014 йил май ойида Америка Хитой армиясининг беш ходимига қарши АҚШнинг мудофаа фаолиятига доир савдо-сотиқ билан боғлиқ сирларни «ўғирлаган»и ҳақида айб қўйган.
Изоҳ (0)