Пул тежашга ҳаракат қилган Коммунистик партия амалдорлари канализацияларни беркитишда арзон пластмасса қопламалардан фойдаланганликлари учун жиддий танқид остига олинмоқда. Бу ҳақда Daily Mail хабар беради.
Ушбу қопламаларнинг шакли метал қопқоқларни эслатади, аммо, улар оч яшил ёки ҳаворанг тусда.
Нанкин шаҳрида яшовчи аҳолининг айтишича, пластмасса қопламалар мўрт бўлгани туфайли уч киши уни тасодифан босиб, канализация чуқурига тушиб кетган.
Яқин орада юз берган пластмасса қопламасининг тешилиши оқибатида 43 ёшли хитойлик аёлнинг оёғи шикастланган.
46 ёшли партия вакилини Куан-Ин Ченгнинг қайд этишича, қопламалар ҳайдовчиларнинг одамлар учун мўлжалланган тротуарда машина бошқариши оқибатида мўрт бўлиб қолган.
«Пластмасса қопламалар юпқа бўлишига қарамай, уларнинг ичига метал панжара жойлаштирилган. Бу билан қопламалар киши вазнини бемалол кўтаришга дош бера олади, — дейди Ченг. — Шунингдек, қопламалар осон пайқаса бўладиган рангда бўлиб, одамлар унинг устидан юрмаслик кераклигини сезишлари лозим».
Изоҳ (0)