2014 йилда Қорақалпоғистон Республикасида табиий кўлларда 1700 тонна, сунъий сув ҳавзаларида эса 1500 тонна балиқ етиштириш режалаштирилган, дея хабар беради ЎзА.
Минтақада балиқчилик соҳасини ривожлантириш мақсадида жорий йилда 53 лойиҳа амалга оширилиши кутилмоқда. Шулардан олтитаси Амударё туманига тўғри келади.
Тумандаги «Шўркўл-Маҳкам» масъулияти чекланган жамият ходимлари ҳозирда тўққиз турдаги балиқни парвариш қилмоқда.
Тумандаги Дўрмон қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи билан тузилган шартнома асосида коллеж ўқувчилари хўжаликда ишлаб чиқариш амалиётини ўтайди.
Изоҳ (0)