Барак Обама АҚШнинг Денвер шаҳрига қилган ташрифи давомида қизиқ ҳодисалар рўй берди, деб ёзади Talk Radio News Service.
Аввалига Обама от ниқобини кийган фуқаро билан қўл беришиб суратга тушган бўлса, кейинроқ Колорадо штати губернатори Жон Райт Хикенлупер билан билярд ўйнади.
Шунингдек, Обамага Денвер шаҳри барларининг бирида марихуана чекиб кўриш таклиф қилинди.
Ушбу ҳодиса видеога олиниб Instagram фойдаланувчиси manton89 томонидан ижтимоий тармоққа юкланди.
Видеода: «Ундан наша чекиб кўришни сўраган эдим... у кулди!» — дея изоҳ қолдирилган.
Изоҳ (0)