Google ҳар ой ўз блогида Android версияларининг оммабоплиги ҳақида маълумот бериб боради. 214 йилнинг 7 июлигача бўлган сўнгги етти кундан олинган натижалар шуни кўрсатдики, Android операцион тизимининг сўнгги версияси — Android 4.4 KitKat 17,9 фоиз қурилмаларда ўрнатилган.
Mail.Ru хабар беришича, июнь бошида KitKat версияси ўрнатилган қурилмалар 13,6 фоизни ташкил этган бўлса, май ойида улар 8,5 фоиз бўлган.
Android'нинг бошқа бир версияси — Jelly Bean’дан фойдаланиш эса ўтган ойга нисбатан 1,9 фоизга пастлаган. Шунингдек, Android 2.2 Froyo, Android 2.3 Gingerbread ва Android 4.0 Ice Cream Sandwich версиялари ўрнатилган смартфонлар улуши ҳам 1,4 фоизга камайган.
Изоҳ (0)