Англияда 1878 йил 10 июль куни футбол арбитри илк бор ҳуштакдан фойдаланди. Бу ҳақда Россиянинг «Первый канал» («Биринчи канал») телеканалининг Facebook’даги саҳифасида хабар берилди.
Ҳуштак футбол реферисининг қўлида илк бор Англиянинг «Ноттингем Форест» ва «Шеффилд» жамоалари учрашувида пайдо бўлган. Бунга қадар футбол ҳакамлари ўйин давомида футболчиларга бақириш ёки дастрўмол билан белги бериш орқали мурожаат қилган.
Футболда ҳуштакдан фойдаланиш ғояси бирмингемлик тадбиркор Жозеф Хадсон томонидан берилган. Кейинчалик Жозеф Хадсон ҳуштак ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги энг катта компанияга асос солади.
Изоҳ (0)