Испаниянинг AS нашри Германия ва Аргентина терма жамоалари ўртасида кечадиган ЖЧ — 2014 финал баҳсини бошқариш учун Равшан Эрматовнинг имкониятлари юқори эканини таъкидлади. Бу ҳақда Stadion.uz хабар берди.
«Ўзбекистонлик Равшан Эрматов якшанба куни бўладиган Германия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги финал баҳсини бошқаришга асосий номзод ҳисобланади. Эрматов чорак финалда Голландия — Коста-Рика баҳсини бошқариб, жаҳон рекордини ўрнатди.
У жаҳон чемпионатларида ўйинларни бошқариш бўйича Жоэл Киню (Франция), Хорхе Ларионда (Уругвай) ва Бенито Арчундия (Мексика)дан ўтиб кетди.
Испаниялик Веласко Карбало финалда захира ҳаками бўлиш имкониятига эга. Испаниялик бошқа ҳакам Медиа Канталехо 2006 йилги жаҳон чемпионати финалида захира ҳаками вазифасини бажарган эди», — деб ёзади сайт блоггери Хавер Маталянас.
Изоҳ (0)