Ўзбекистонда «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритилгани муносабати билан «Ўзсаноатқурилишбанк» номини ўзгартиришга қарор қилинди. Бу ҳақда UzReport хабар бермоқда.
«Кун»нинг қайд этишича, бу ҳақдаги қарор 13 июнь куни бўлиб ўтган банк акциядорларининг навбатдан ташқари мажлисида қабул қилинган.
Унга кўра, ОАТБ (очиқ-акциядорлик тижорат банки) аббревиатурасидаги «очиқ» сўзи олиб ташланган.
1 июлдан бошлаб расман «Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» акциядорлик тижорат банки — «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ деб ном олди.
Изоҳ (0)