«Реал»нинг собиқ сардори Раулнинг айтишича, ЖЧ — 2014 ярим финалида Анхел Ди Мариянинг ўйнамаслиги Аргентина ҳужумчиси Лионель Месси зиммасида босим кучайишига сабаб бўлади, деб ёзади Stadion.uz.
«Бельгияга қарши ўйинда Месси вақти-вақти билан ҳужумчи ортида ўйнади. Алессандро Сабеля бу усулни яна қўлласа керак деб ўйлайман. Бу бошқаларга бўш ҳудудлар яратади. Ди Мариянинг тезлиги ва маҳорати бу схемага жуда мос тушар эди. Ди Мариясиз Мессига босим кучаяди», — дейди Раул.
Изоҳ (0)