ЖЧ — 2014’да олтита гол киритган 22-ёшли футболчи Хамес Родригесга баҳайбат ҳашарот ҳужум қилди. Бу ҳақда Daily News хабар қилади.
Ушбу ҳодиса Хамес Родригес 80-дақиқада Бразилия дарвозасига гол киритганидан сўнг содир бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия Колумбия устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Қайд этиш жоиз, шунга ўхшаш ҳолат Бразилияда аввалроқ ҳам содир бўлган. 2013 йил май ойида британиялик мусиқачи Пол Маккартни концерт бераётиб, чигирткалар ҳужумига дуч келган.
Изоҳ (0)