Америкалик 41 яшар боксчи Фрес Окендо ўз жамоаси билан АҚШнинг Чикаго шаҳри аэропортидан Москва томон йўлга чиқди. Демак, Руслан Чагаевга қарши 6 июль кунига белгиланган жанг бўлиб ўтади.
«Olamsport»нинг ёзишича, кеча WBA Regular чемпионлик камари учун кечадиган жангнинг ўтказилмаслиги ҳақида миш-мишлар учраган. Бунга Окендонинг икки бор самолёт рейсини атайин ўтказиб юборгани сабаб бўлган.
Руслан Чагаев — Фрес Окендо жанги 6 июль куни Грозний шаҳридаги «Терек» клубига тегишли «Аҳмат Арена» стадионида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Чагаев — Окендо жангини 6 июль, якшанба куни соат 23:45 (Тошкент вақти билан)да «Россия 2» телеканали орқали томоша қилиш мумкин.
Изоҳ (0)