Американинг Сиэтл штатида истиқомат қилувчи аёл оиласидан беркитган ҳолда пулларини видеомагнитофон ичида сақлаб келган. Аёлнинг сиридан бехабар оила аъзолари видеомагнитофонни қайта ишлаш шохобчасига топшириб юборган. Бу ҳақда Komo news ахборот агентлиги хабар қилди.
«Пул қора халтада видеомагнитофоннинг кассета соладиган жойида сақланиб, биз бундан бехабар бўлганмиз, — деди Тони Хуанг (пул сақлаган аёлнинг ўғли). Ушбу видеомагнитофон бир неча йилдан бери ишлатилмай, токчада турган эди».
Хуанг видеомагнитофонни мактабга макулатура каби топшириб юборган.
«Биз уйни керакмас буюмлардан тозаламоқчи эдик холос», — дейди Хуанг.
Ишдан қайтиб видеомагнитафонни излашга тушган Хуаннинг онаси ушбу ҳодисадан ранжийди.
Улар келаси куни эрталаб соат 5:00 да қайта ишлаш шохобчасига боради. Шохобча эгалари олти вагон эски компьютер ва жами 12 тоннали ускуналар ичидан ҳеч бир белгиси йўқ қора видеомагнитофонни излашга тушади.
«Биз барча юк машиналарини текширдик, эски ускуналарни, микро тўлқинли печларни сурдик. Ниҳоят олтинчи вагонга келиб, видеомагнитофон топилганидан хурсандмиз», — деди Green Planet шохобчаси ходими Хосе Санчес.
Green Planet шохобчасининг бошлиғи видеомагнитофон ва пулларни Хуан ва унинг онасига қайтараётиб, «Пулингизни банкда сақлаганингиз маъқул», — дея таъкидлади. «Менимча, сейф сотиб оламиз», — дея жавоб берди Хуанг.
Изоҳ (0)