Пекинда Буюк ипак йўли бўйлаб иқтисодий коридор ташкил этишда оммавий ахборот воситаларининг ҳамкорлигига бағишланган форум бўлиб ўтди, дея хабар қилади ЎзА.
Хитойнинг «Женмин Жибао» газетаси томонидан ташкил этилган анжуманда Хитой, Ўзбекистон, Россия, Ҳиндистон, Покистон, Эрон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркиянинг элликка яқин оммавий ахборот воситалари, Хитойнинг ташқи ишлар, савдо, иқтисодиёт, транспорт, маданият каби соҳаларга ихтисослашган вазирлик ва идоралари, хорижий мамлакатларнинг дипломатик миссиялари раҳбар ва вакиллари иштирок этди.
Буюк ипак йўли бўйлаб иқтисодий коридор ташкил этишда Ўзбекистон муҳим аҳамият касб этиши йиғинда таъкидлаб ўтилди.
Форум доирасида Буюк ипак йўли бўйлаб иқтисодий коридор ташкил этишда оммавий ахборот воситалари ҳамкорлигига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Буюк ипак йўли мамлакатлари ҳамкорлигини ривожлантиришда, минтақа тараққиётига ҳисса қўшишда, дўстона муносабатларни мустаҳкамлашда оммавий ахборот воситаларининг ўрни юзасидан фикр алмашилди.
Изоҳ (0)