Боливия конгресси ўн ёшдан бошлаб болалар меҳнатига рухсат берувчи қонунни қабул қилди. Бу ҳақда Time журнали хабар берди.
Қонун чиқарувчиларнинг фикрича, ушбу чора 2025 йилгача мамлакатда ўта қашшоқлик ҳолатини йўқ қилиш учун зарурдир.
Аввалроқ, Болвияда болаларга меҳнат ҳуқуқи 14 ёшдан берилар эди. Ушбу ҳолат мамлакат фуқароларида норозилик уйғотган. Муҳтожлик ёш болаларни ишлашга мажбурлаган бўлиб, аммо амалдаги қонунлар бунга тўсқинлик қилган.
Меҳнат қилиш хоҳиши бўлган болалар ўн ёшдан бошлаб ота-оналар ёки васийларнинг рухсати ҳамда омбудсманнинг розилиги билан ишга чиқишлари мумкин.
Мазкур қонун лойиҳасининг муаллифи, депутат Хавьер Завалетанинг таъкидлашича, 2020 йилга келиб болалар меҳнатига талаб пасаяди.
Изоҳ (0)