16—28 август кунлари Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўтказиладиган II ёзги ўсмирлар Олимпиада ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган ўзбекистонлик оғир атлетикачилар номи маълум бўлди, дея хабар беради Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Ўзбекистон оғир атлетика федерациясининг хабарига кўра, ўсмирлар ўртасида ўтказиладиган мусобақаларда Адҳам Эргашев (-56 кг) ва Фарҳод Собиров (-85 кг), қизлар ўртасидаги мусобақада эса Камила Абдуллаева (+63 кг) иштирок этади.
«Нанкин Олимпиадасида иштирок этадиган спортчилар йил бошидан буён ўтказилган бир неча ўқув-машғулот йиғинлари орқали саралаб олинди», — деди Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси бош котиби Бахтиёр Абдукаримов.
Изоҳ (0)