Грузиянинг Лопота шаҳрида шахмат бўйича хотин-қизлар ўртасида ўтказилган Гран-При турнирининг бешинчи босқичи ниҳоясига етди. Мазкур мусобақада иштирок этган ўзбекистонлик шахматчи Нафиса Мўминова 11 партиядан биттасида ғалаба қозонди ва бир ўйинда дурангга имзо чекиб, якунда 12-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.
Дунёнинг 12 нафар етакчи шахмат усталари иштирокида бўлиб ўтган ушбу босқичда амалдаги жаҳон чемпиони, хитойлик Хоу Ифан 11 имкониятдан 9 очко жамғариб биринчи ўринни эгаллади.
Изоҳ (0)