Статистика яна бир бор аргентиналик футболчи Лео Месси ўз терма жамоасининг ўйинларида ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлигини кўрсатди, деб ёзади Stadion.uz.
Статистика билан шуғулланувчи Opta Sports нашрининг хабар беришича Месси ўтказилган тўрт ўйинда ўз жамоадошларига 18 та гол киритиш учун қулай вазиятлар яратиб берган ва бу бўйича «Барселона» футболчиси чемпионатдаги энг яхши кўрсаткични қайд этган.
Шунингдек, АҚШ терма жамоаси ҳимоячиси Жефф Кемерон Бельгия билан ўйиндан сўнг ҳозирча мусобақадаги энг кўп зарбаларни қайтарган ҳимоячи бўлиб турибди. У АҚШ дарвозасига берилган 8 зарбани қайтариш муваффақ бўлган ҳимоячи сифатида қайд этилган.
Изоҳ (0)