Машҳур океаншунос Жак-Ив Кустонинг невараси Фабьен Кусто бир ой давом этган илмий тадқиқот вақтида рекорд ўрнатди, деб хабар берди Interfax Guardian нашрига таяниб.
Бобосининг денгиз ва океан бўйича тадқиқотларини давом эттираётган кичик Кусто икки сувости денгизчилари — Марк Халсбек ҳамда Раян Лапит билан 31 кун давомида Флорида-Кис коралл ороллар архипелагида илмий тадқиқот ишлари олиб борди.
81 тонналик «Қовға» деб номланган сувости лабораторияси 20 метр чуқурликда иш олиб борди. У олтита икки қаватли кроват, кичик ошхона, компьютер, сувни иситиш ва ҳаво алмаштириш тизимлари билан жиҳозланган.
1963 йил океаншунос Жак-Ив Кусто «Коншельф—2» станциясида 30 кун мобайнида тадқиқот ишлари олиб бориб, рекорд ўрнатган эди. «Қовға» миссияси мазкур рекорд натижадан бир кунлик фарқ билан ўзиб кетди.
Фабьен Кусто ўз рекорди билан океанларни муҳофаза қилиш масаласига жамоатчилик эътиборини қаратмоқчи.
Изоҳ (0)