BlaBlaCar номли француз стартапи 100 миллион доллар сармоя жалб қилди. Бу Франция тарихидаги энг катта пул тўплай олган стартаплардан бири, дея ёзади The Wall Street журналига таяниб Mashable нашри.
BlaBlaCar лойиҳаси 2006 йилда ишга туширилган бўлиб, бир шаҳардан бошқа шаҳарга кетаётган кишилар ўз автомобилидаги бўш ўринларни бошқаларга таклиф қилишлари ва биргаликда кетишлари учун мўлжалланган.
Ҳозирда лойиҳа 12 давлатда фаолият кўрсатади. Бу давлатларнинг кўпчилик қисми ғарбий Европада жойлашган. Шунингдек, лойиҳа Россия ва Украинада ҳам фаолият олиб бормоқда. BlaBlaCar Туркия, Бразилия ҳамда Ҳиндистонда ҳам ўз фаолиятини бошламоқчи.
Хизмат Европада жуда машҳурдир. Ҳар ой Лондон, Париж ва Брюсселни бирлаштирувчи EuroStar тезюрар поездидан кўра BlaBlaCar ёрдамида кўпроқ йўловчи саёҳат қилади, деб ёзади Financial Times
Изоҳ (0)