Барак Обама ЖЧ — 2014 нимчорак финалининг АҚШ — Бельгия ўртасидаги учрашувини ишчи ходимлар билан томоша қилди, дея хабар беради Sport.uz.
АҚШ президенти ушбу ўйинни томоша қилиш учун барча учрашув ва йиғилишларни тўхтатди. Обама ўйинни Оқ уйда, журналистлар билан бирга томоша қилди ва фаол мухлислик қилди.
Эслатиб ўтамиз, қўшимча вақтда Бельгия АҚШ устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди.
Изоҳ (0)