Ўтган ҳафта мобайнида Ўзбекистонда 274 та ёнғин қайд этилган. Турли сабабларга кўра республикада содир бўлган ёнғин оқибатида беш нафар фуқаро тан жароҳати олган ва икки киши ҳалок бўлган, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати.
Ушбу ёнғинларда 1 миллиард 166 миллион 779 минг 255 сўмлик қурилиш материаллари ва 1 миллиард 167 миллион 969 минг 277 сўмлик моддий бойлик сақлаб қолинган.
Бухорода истиқомат қилувчи фуқаро Фёдорова уйида маст ҳолда сигарета чекиб ухлаб қолиши оқибатида 16 кв метр майдон ва уй жиҳозлари ёнган. Ёнғин ўчириш жараёнида хонадон эгасининг жасади топилган.
Фарғона вилояти Фарғона туманида яшовчи Якубовнинг уйида ёнғин содир бўлиб, 100 кв метр майдон ва уй жиҳозлари ёнган. Ёнғинни ўчириш вақтида уй эгасини куйган ҳолдаги жасади топилган. Ёнғин электр симларининг қисқа туташуви натижасида содир бўлган.
Изоҳ (0)