Польша давлатида сузиш бўйича ниҳоясига етган халқаро мусобақада ўзбекистонлик спортчи Дмитрий Хорлин охирги кун 200 метр масофага эркин усулда сузиш бўйича ўтказилган мусобақада олтин медални қўлга киритиш билан бирга Осиё рекордини янгилашга муваффақ бўлди, деб ёзади Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
200 метр масофани 2:04,52 сонияда сузиб ўтган Дмитрий 1999 йили хитойлик Хю Хёнгу томонидан ўрнатилган рекорд натижани (2:20,27 сония) 15,75 сонияга яхшилашга эришди.
Мазкур халқаро турнирда Дмитрий Хорлин 400 метр масофага ўтказилган сузиш мусобақасида ҳам Осиё рекордини янгилаган. Бундан ташқари, Дмитрий 100 метр масофага эркин усулда сузиш баҳсларида ҳам марра чизиғига биринчи бўлиб етиб келган.
Польшада бўлиб ўтган халқаро турнир якунларига кўра Дмитрий Хорлин уч бор олтин медалга сазовор бўлиш билан бирга, 2014 йил октябрь ойида Инчеон (Жанубий Корея)да ўтказиладиган ПараОсиё ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритди.
Изоҳ (0)