Тошкентда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон ва Франция ишбилармон доираларининг бизнес-форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Тадбирда тижорат банклари, мобил алоқа компаниялари, шаҳар йўловчи транспорти ва чакана савдо соҳаси вакиллари, экспертлар ва мутахассислар иштирок этди.
Электрон тижоратни ривожлантириш борасида Франциянинг Sofrecom ва Aesma компаниялари билан ҳамкорликда NFC (симсиз коммуникация) технологиясини жорий этишга киришилди.
Яқин кунларда мобил телефон орқали ушбу тизимдан фойдаланиш мумкин бўлади. Ушбу технологияни жамоат транспортида, кейинчалик, супермаркетлар ва савдо марказларида, дорихоналар, умумий овқатланиш муассасалари ва коммунал хизмат тўлаш пунктларида жорий этиш режалаштирилмоқда. NFC технологияси билан барча турдаги банк карталари орқали тўлов амалга ошириш имконияти мавжуд.
Бизнес-форумда Ўзбекистонда NFC технологиясини амалиётга татбиқ этишда тижорат банклари, мобил алоқа компаниялари ва савдо мажмуалари ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш юзасидан фикр алмашилди.
Изоҳ (0)