Грузиянинг Лопота шаҳрида шахмат бўйича аёллар ўртасидаги ФИДЕ Гран-присининг 5-босқич баҳслари якунига етиб бормоқда. 30 июнь, душанба куни мусобақанинг 10-тур учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада дунёнинг 12 нафар гроссмейстерлари сафида ўзбекистонлик шахматчи Нафиса Мўминова ҳам иштирок этмоқда. Бу ҳақда «Olamsport» хабар берди.
10-турга келиб, Нафиса Мўминова яна мағлубиятга учради. Қора доналарда ҳиндистонлик Хампи Конеру билан муносабатига ойдинлик киритиб олган Мўминова 37-юришдан сўнг мағлубиятини тан олди.
Эслатиб ўтамиз, 9-турда грузиялик Бела Хотенашвили билан ҳисоб-китоб қилган Нафиса 63-юришдан сўнг турнирдаги илк ғалабасини қўлга киритган эди. Бугун, 1 июль куни Гран-прининг сўнгги тур партиялари ўтказилади.
Изоҳ (0)