Бир неча кун аввал КХДРнинг Давлат Мудофаа қўмитаси Корея Республикасига барча соҳаларда кузатилаётган душманлик кайфиятини йўқотиш таклифи билан чиққан эди. Таклифда асосий эътибор Сариқ денгизнинг чегаравий ҳудудида кузатилаётган зиддиятлар кучайишини олдини олиш лозимлигига қаратилган.
Жанубий Корея бу таклифни самимийликдан йироқ ҳамда хомхаёлдан ортиқ нарса эмас, деб баҳолаб, уни рад этди, — дейди «РИА Новости» «Ренхап» агентлиги берган маълумотларга таяниб.
«Пхенян чиндан ҳам тинчлик ўрнатишни истаса, ядровий қурол муаммосини ҳал этиши керак», — дейилади Корея Республикасининг Шимолий Кореяга йўллаган жавобида.
Изоҳ (0)