Google компанияси раҳбари Эрик Шмидт АҚШнинг Кубага нисбатан қўллаган санкцияси ҳеч қандай фойда келтирмаслиги, бу билан у Кубани терроризм ривожланишидан манфаатдор мамлакатлар қаторига қўшиб қўяётганлигини таъкидлади. Бу ҳақда Шмидтнинг Google+ даги саҳифасига таяниб, ИТАР-ТАСС хабар берди.
Шмидт, шунингдек, Кубага нафақат озиқ-овқат маҳсулотлари, балки янги технологиялар киритиш лозимлигини айтиб ўтди. Бугунги кунда Куба аҳолисининг 20—25 фоизи уй телефонидан фойдаланмоқда, мобил алоқа яхши ривожланмаган. 3—4 фоиз аҳолигина кучли цензура остида интернетдан фойдалана олиши мумкин. Бироқ бир соат мобайнида интернетдан фойдаланиш учун 4,5 доллар тўлаш керак.
Эрик Шмидт мазкур эмбарго АҚШга Куба бозорларидан осиёлик рақибларини чиқариб юборишига тўсқинлик қилиши ҳақида айтиб ўтди.
Изоҳ (0)