Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида инкассатор машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақидаги хабар Республика инкассация хизмати томонидан рад этилди, деб ёзади «Кун» Uz24 маълумотига таяниб.
Аввалроқ, 27 июнь, жума куни Тошкент кичик ҳалқа йўлининг Чилонзор туманидан ўтувчи қисмида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани, унда инкассатор машинаси ҳам иштирок этгани ва ундаги пуллар сочилиб кетгани ҳақида ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик фойдаланувчилар томонидан хабарлар қолдирилган эди.
Республика инкассация хизматининг Тошкент шаҳар бошқармаси раҳбари ўринбосари Хуршид Табибовнинг маълум қилишича, инкассаторларнинг автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир этилмаган ва бу ҳақда тарқатилган хабарлар ҳақиқатга мос келмайди.
Uz24’нинг хулосасига кўра, ЙТҲда иштирок этган автомобиль ҳамда ундан сочилиб чиққан пуллар инкассаторларга эмас, балки жисмоний шахсга тегишли бўлган, аммо бу ҳақда расмий маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)