Россия уяли алоқа оператори — МТС ОАЖ ва Ўзбекистон ўртасида қўшма корхона тузиш ҳақидаги таъсис ҳужжатлари ёзнинг охирига қадар имзоланиши режалаштирилмоқда, дея хабар беради «Новый век» нашри «РИА Новости» агентлиги хабарига асосланиб.
28 июнь, шанба куни Тошкент шаҳрида МТС раҳбарияти билан бўлиб ўтган музокарада МТСнинг уяли алоқа бозорига қайтишига таъсир кўрсатаётган барча муаммоли масалалар ҳал этилди, дея таъкидлади «РИА Новости»нинг манбаси. Қайд этилишича, июль ойида қўшма корхона ташкил этишга оид ҳужжатларни тайёрлаш жараёни бошланади.
Эслатиб ўтамиз, 27 июнь, жума куни Ўзбекистон ҳукумати маҳаллий уяли алоқа бозорига Россиянинг МТС компаниясининг қайтиши ҳақида қарор қабул қилди. Ҳозирча қўшма кўрхонада улушлар тақсимланиши ҳақида батафсил маълумот йўқ.
Изоҳ (0)