Франциянинг «Аяччо» футбол клуби ишқибози жамоанинг мексикалик дарвозабони Гильермо Очоани сақлаб қолиш учун клубга ёрдам бермоқчи, дея хабар беради «Кун» ESPN маълумотига таяниб.
Ишқибоз мексикалик дарвозабоннинг «Аяччо»даги янги шартномаси учун 10 миллион евро топиш мақсадида ўз уйи ва оиласини кимошди савдосига қўйди.
Очоани ўзининг севимли жамоасида сақлаб қолиш учун франсиялик ишқибоз, хабар беришларича, турмуш ўртоғи ҳамда 9 ва 14 ёшли фарзандларидан айрилишга тайёр.
Маълумот учун, Мексика терма жамоаси сафида Бразилиядаги ЖЧ — 2014’да ёрқин ўйин кўрсатган дарвозабон Гильермо Очоанинг «Аяччо» билан амалдаги шартномаси 2014 йилнинг 1 июлида якунига етади.
Изоҳ (0)