Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164 сонли «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, тадбиркорлик субъектларига ўз иш жойларидан Ягона портал орқали Адлия органларига интерактив шаклда шикоят йўллаш имкони яратилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси хабар берди.
Мазкур хизмат жойлардаги айрим раҳбар ва масъул ходимлар томонидан ҳанузгача тадбиркорлик субъектларига нисбатан адолациз муносабатда бўлиш сингари салбий ҳолатлар, хусусан, ортиқча ҳужжатларнинг талаб этилиши, тадбиркорлик субъектларини мажбурий меҳнат ресурсларига ҳамда ҳомийликка жалб этиш билан боғлиқ ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олишга қаратилган.
Шунингдек, тадбиркорлар шикоятни кўриб чиқиш, сифатини баҳолаш, ўзларининг фикр-мулоҳазаларини қолдириш имконига эгадирлар.
Шикоятлар Ягона портал Call-center хизматининг «1060» қисқа рақамлари орқали ҳам йўлланиши мумкин.
Изоҳ (0)