Битта ғилдиракка эга бўлган, аммо ўз мувозанатини сақлай оладиган Onewheel ҳаракат воситаси скейтборд ва Segway бирлашмаси ҳисобланади. Чунки унда худди скейтборддан фойдалангандек ҳаракатланиш зарур ва у худди Segway каби ўз мувозанатини сақлай олади. Бу ҳақда Engadget хабар беради.
Қурилма металдан қилинган корпус, ёғоч, электр мотор, аккумулятор, акселерометр ва мувозанат сақланишини назорат қилувчи микроконтроллердан ташкил топган.
Уни ҳаракатлантириш учун олд томонга бироз оғдириш керак, ҳаракатни секинлатиш ва тўхтатиш учун эса бироз орқага оғдирилади.
Кейли Дорксен лойиҳаси бўлган бу ҳаракат воситаси соатига 20 километр тезликка эришиши мумкин. Бир марта тўлиқ қувватлангач, 6–10 километр юра олади. Қайта қувватлаш учун эса 2 соат вақт кетади. Тезкор зарядловчи қурилма билан эса 20 дақиқада батареяни тўлиқ зарядлаш мумкин.
Изоҳ (0)