Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида «Дуриётхон» компаниясига тегишли омборхона ёниб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Омборхонада содир бўлган ёнғин натижасида қайта таъмирланаётган бинонинг 100 квадрат метр майдонида том қисми ёнган.
«Кун»нинг қайд этишича, фалокатга газ пайвандлаш ишларини олиб бориш вақтида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмагани сабаб бўлган.
Ҳодиса натижасида жабрланганлар тўғрисида батафсил маълумот берилмаган.
Умуман, ИИВ маълумотларига кўра, ўтган ҳафта давомида Ўзбекистонда 300 га яқин ёнғин содир бўлиб, улар натижасида икки киши жароҳат олган.
Изоҳ (0)