26 июнь, пайшанба куни, «Вояга етмаган Ўзбекистон фуқароларининг МДҲ мамлакатларига чиқиш тартиби» тоғрисидаги хабарда ноаниқлик борлиги маълум бўлди.
18 ёшга етмаган Ўзбекистон фуқароларининг МДҲ давлатларига чиқиш тартиби белгилангани ҳақидаги хабар «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг расмий сайтидан олинган бўлиб, сайтнинг рус ва ўзбек тилидаги саҳифаларида бир-бирига зид маълумот жойлангани аниқланди.
Биз миллий авиакомпания матбуот хизматининг ходимлари билан боғланиб, ушбу чалкашликка ойдинлик киритдик. Хабар сайтнинг рус тилидаги саҳифасида тоғри ёзилган бўлиб, ушбу тартиб 16 ёшга етмаган Ўзбекистон фуқаролари учун белгиланган.
Шу сабабли «Дарё» нашрида келтирилган «Вояга етмаган Ўзбекистон фуқароларининг МДҲ мамлакатларига чиқиш тартиби белгиланди» сарлавҳа остидаги хабарга ўзгартириш киритилди.
Изоҳ (0)