Samsung Electronics’нинг молиявий директори Ли Сенг Хун 2014 йилнинг иккинчи чорагида компаниянинг молиявий якунлари унча яхши эмаслигини таъкидлади. Аввалроқ компания иккинчи чорак сўнгида 8,2 миллиард доллар фойда кўришни режалаштирган эди, дея хабар беради Mail.Ru.
KTB Investment & Securities мутахассисларининг таъкидлашича, ўтган йилнинг иккинчи чорагига нисбатан жорий йилнинг иккинчи чорагида компания даромади 16 фоизга қисқарган. Бу муаммо эса смартфонлар сотуви камайгани билан изоҳланмоқда.
Компания 2014 йилнинг иккинчи чорагида 88 миллион дона қурилма сотишни режалаштирган, лекин бу кўрсаткич анча паст – 77 миллионни ташкил этган. Айрим мутахассислар Samsung компаниясининг мавжуд кўрсаткичлари ёмонлашишига Galaxy S5 смартфонига бўлган талабнинг сустлиги сабаб бўлган, дея таҳмин қилишмоқда.
Изоҳ (0)