Пойтахтдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида давом этаётган самбо бўйича катталар, ёшлар, ўсмирлар ва хотин-қизлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўсмирлар ва қизлар беллашувлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
Нуфузли мусобақанинг ўсмирлар баҳсида иштирок этган ўзбекистонлик полвонлардан Бобур Аловуддинов, Неъмат Ёқубов, Беҳруз Турдиев ўз вазн тоифасида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, Осиё чемпиони бўлди. Қодир Иброҳимов ва Ҳаким Исмоилов кумуш медални қўлга киритган бўлса, Асрорбек Валижонов, Шуҳрат Бафоев, Жасур Норқулов, Муҳаммаднозим Шукуров, Достон Шаропов бронза медаль билан тақдирланди.
Қизлар ўртасидаги беллашувларда Матлуба Абдумуталова ва Шаҳзода Усмонова олтин медални қўлга киритди. Мухлисахон Мўминова, Одина Чаққонова, Моҳларойим Абдураҳмонова, Гулчирой Тунибекова, Иқбол Акрамова ва Мафтуна Мадаминова иккинчи ўринни эгаллади. Шаҳзода Валиева ва Муҳайё Мўминова кучли учликдан жой олди.
Осиё чемпионати давом этмоқда.
Изоҳ (0)