Пойтахтдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида ўтказилаётган самбо бўйича катталар, ёшлар, ўсмирлар ва хотин-қизлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг дастлабки ғолиб ва совриндорлари аниқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Мусобақанинг биринчи кунида спорт ихлосмандлари катталар ўртасидаги қизиқарли беллашувларга гувоҳ бўлди.
Вазни 82 килограммгача бўлган полвонлар ўртасидаги финал баҳсида Фаррух Жумаев қозоғистонлик Ержан Кабделовни мағлубиятга учратиб, Осиё чемпионлигини қўлга киритди. Ўз вазн тоифасида Сардор Шовриқов, Элдор Ғуломов ва Ширин Шарипов ҳам барча рақиблари устидан ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритган бўлса, Шавкат Жўраев кумуш, Давлат Ҳамроев ва Шербек Рўзиев бронза медаль билан тақдирланди.
Қозоғистонлик Болатбек Раимқулов, Алкей Асилбек, туркманистонлик Карим Аллануров, тожикистонлик Хушқадам Хусравов ва эронлик Амирҳусайн Ҳомидиён биринчи ўринни эгаллади.
Хотин-қизлар ўртасидаги вазни 60 килограммгача бўлган самбочилар беллашувида қатнашган Гулноза Зиёева финалда ҳиндистонлик Ваҳишта Шивахини енгиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Ўзбекистонликлардан Нодира Гулова ва Обида Алладўстова ҳам ўз вазн тоифасида қитъада тенгсиз эканини исботлади. Маликабону Мирзаева, Шоҳиста Сафарова, Гулмира Исматова, Ойдиной Ботирова ва Мафтуна Эсонова иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Шаҳло Йўлдошевага бронза медаль насиб этди.
Шунингдек, туркманистонлик Гулбадан Бобомуродова, қозоғистонлик Нилуфар Абилова, Фарида Досимбекова, Дилдаш Қуришбоева, Қалжон Таижонова ва Алия Жилқибоева олтин медални қўлга киритди.
Осиё чемпионати давом этмоқда.
Изоҳ (0)