Украина президенти Пётр Порошенко, Франция давлат раҳбари Франсуа Олланд, Германия канцлери Ангела Меркель ва Россия президенти Владимир Путин тўрт томонлама телефон конференцияси давомида Украинадаги вазиятни муҳокама қилишди, дея хабар бермоқда «Кун» Agence France-Presse ахборот агентлиги маълумотига таяниб.
«Олланд ва Меркель Россия Сенатининг Украина ҳудудида рус ҳарбийларидан фойдаланиш ҳуқуқини Путиндан чақириб олиш тўғрисидаги қарорини қайд этиб, Украина жануби-шарқидаги низони барқарорлаштириш учун ташланган ‘биринчи қадамлар’дан қониқиш ҳосил қилганини билдирди», – дейилади ахборотда.
Бундан ташқари, Франция ва Германия Путин ва Порошенкони ўт очишни тўхтатишни текшириш дастурини амалга оширишга ва Россия-Украина чегарасидаги фаолият устидан назорат ўрнатишга чақирди.
Ушбу ишлар учун, хабар беришларича, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вакиллари жалб этилади.
Изоҳ (0)