Испания терма жамоаси бош мураббийи Висенте Дель Боске 2016 йилгча ўз вазифасида қоладиган бўлди, дея хабар беради Stadion.uz AS.com’га асосланган ҳолда.
Хабарда келтирилишича, Испания футбол федерацияси мутахассисга жаҳон чемпионатидаги омадсиз иштирокдан сўнг терма жамоани қайта шакллантиришга имконият бермоқчи.
Дель Боске терма жамоани Европа—2016 чемпионатига тайёрлаши кутилмоқда.
Бу мутахассис қўл остида испанлар учта йирик халқаро мусобақадан иккитасида ғолиб бўлган: ЖЧ—2010 ва Евро—2012.
Изоҳ (0)