Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг 2014 йилги Закот, Фитр садақа ва Фидя миқдори бўйича қарори чиқди. Бу ҳақда muslim.uz хабар берди.
- Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг милодий 2014 йил (ҳижрий 1435 йил) учун Закот нисоби 1 грамм тилланинг бугунги кундаги бозордаги ўртача нархи 80 000 (саксон минг) сўм эканлигини эътиборга олиб, 85 грамм тилла ҳисобидан закот нисоби 6 800 000 (олти миллион саккиз юз минг) сўм эканлиги ва мазкур сумманинг қирқдан бир ҳиссаси, яъни 170 000 (бир юз етмиш минг) сўм закот чиқариш тўғрисидаги хулосаси маъқуллансин;
- Бу йилги Фитр садақаси миқдори вилоят, шаҳар ва туман бозорларидаги 2 килограмм буғдой нархидан келиб чиққан ҳолда белгилансин (Масалан Тошкент шаҳар бозорида 1 килограмм буғдойнинг нархи ўртача 1000 сўм бўлса, демак 2 килограмм буғдой нархи 2000 сўм бўлади);
- Бу йилги Фидя миқдори бир оч одамнинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлиб, ўртача 12 000 (ўн икки минг) сўм деб белгилансин.
Изоҳ (0)