Сирдарёда 10–15 ёшли ўсмирлар ўртасида кикбоксинг бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, кикбоксинг федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 250 нафардан зиёд ёш спортчи 20 вазн тоифасида ғолиблик учун куч синашди.
Умумжамоа ҳисобида Тошкент шаҳри вакиллари биринчи, Андижон вилояти спортчилари иккинчи, сирдарёликлар учинчи ўринни эгаллади.
Мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
Изоҳ (0)