Beeline Қашқадарё вилояти ҳудудидаги GSM ва 3G тармоқлари қопламининг доираси ва сиғими кенгайгани ҳақида хабар беради. Шаҳрисабз, Муборак ва Қамаши шаҳарларида янги база станциялари ишга туширилди, ва бунинг натижасида алоқа ва мобил Интернет сифати яхшиланди.
Унител’нинг Жанубий ҳудудий филиали директори Улуғбек Ахмедов шундай деди: «Кўп йиллар давомида Beeline Қашқадарё вилоятида биринчи рақамли оператор бўлиб келмоқда. Биз Ўзбекистоннинг кўп аҳолили ҳудудларидан бирида тармоқни кенгайтиришга жиддий аҳамият қаратамиз. Ишонаман, келгусида ҳам сифатли хизмат кўрсатувчи ва инновацион етакчи сифатидаги ўрнимизни сақлаб қоламиз».
Изоҳ (0)