Криштиану Роналду АҚШга қарши кечган ўйинда ўзининг янги соч турмаги билан баъзи мухлислар эътиборини тортди. Ушбу турмак Yahoo’нинг Eurosport блогида «ЖЧ — 2014’нинг энг ёмон турмаклари» қаторига киритилди.
Аммо, Twitterда айланаётган хабарларга кўра, ушбу турмак Роналдунинг янги модаси эмас, балки, яқиндагини ўзи ҳомийлик қилиб, ҳаётини сақлаб қолган Эрик Ортиз Крузга нисбатан ҳурмат белгисидир.
Роналду Эрикнинг миясини операциядан ўтказиш учун 50 минг фунт стерлинг тўлаган. Операциядан сўнг болакайнинг бошида бутун умрлик чандиқ қолган. Роналдунинг янги соч турмагидаги яшинсимон шаклда ўтган чизиқ айнан ана шу чандиқни такрорлайди.
Yahoo’нинг ёзишича, Роналду АҚШга қарши Португалия (2:2) ўйинида Эрикни қўллаб-қувватлади деган аниқ маълумот йўқ. Чунки, Эрикнинг жарроҳлик амалиёти ушбу ўйиндан бир неча ой аввал амалга оширилган эди.
Изоҳ (0)