«Ливерпуль» клуби ҳужумчи Луис Суаресни 100 миллион фунтга сотиб юборишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Uff.uz Daily Mail маълумотига асосланиб.
Шартномага кўра, мерсисайдликлар 27 ёшли ҳужумчини «Реал» ёки «Барселона»га сотсалар, бу маблағ 70 миллион фунтга қадар тушиши мумкин.
Маълумотларга кўра «Ливерпуль» раҳбарияти ҳар икки клуб ўртасида аукцион ташкил қилишни ва Суаресни 100 миллион фунтга сотишни мақсад қилган. Хабар қилинишича, Суареснинг ўзи «Реал»га ўтишни истамоқда.
Аввалроқ, энг қиммат футболчилар рўйхатининг биринчи поғонасидан Месси (200,2 — 232,6 миллион евро) иккинчи поғонасидан Криштиану Роналду (105,7 — 122,9 миллион евро), учинчи ўрнидан эса Луис Суарес (98,5 — 114,5 миллион евро) жой эгаллаганлиги ҳақида маълумот берилган эди.
Изоҳ (0)